Ўзбекистон | 09:29 / 21.09.2022
1480
3 дақиқада ўқилади

Профессионал таълим тизимида ходимларни қайта тайёрлаш янги тартиби жорий этилади

“Профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Олий таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2023 йил 1 январдан бошлаб профессионал таълим тизимида малака ошириш ва қайта тайёрлаш қуйидаги тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади:

  • профессионал таълим тизими ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Олий таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш институти юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илғор профессионал тайёргарлик марказларида амалга оширилади ҳамда олий таълим муассасалари ҳузуридаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш факультетлари фаолияти тугатилади;
  • профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари касбий фаолияти самарадорлигини баҳолаш рақамли портфолио тизими йўлга қўйилади;
  • профессионал таълим муассасалари ходимлари малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ушбу рақамли портфолио асосида ўрганилади ҳамда улар индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади;
  • рақамли портфолио тизими орқали профессионал таълим муассасалари ходимлари фаолият самарадорлиги баҳоланади ва улар рейтинги белгиланади;
  • профессионал таълим муассасалари ходимлари малака даражаси, билими, илмий-педагогик салоҳияти, иш тажрибаси, психологик тайёргарлиги ва индивидуал касбий ривожланиш траекториясига мос келадиган табақалашган малака ошириш дастурлари асосида ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади;
  • профессионал таълим муассасалари ходимлари узлуксиз малака оширишни самарали ташкил этиш мақсадида малака оширишда кредит-модул тизими жорий этилади;
  • хорижий давлатларда малака оширган ходимлар тасдиқловчи ҳужжати (сертификат) Ўзбекистонда белгиланган тартибда малака оширганлик тўғрисидаги сертификатларга тенглаштирилади;
  • профессионал таълим муассасаларига ишга қабул қилинган ходимлар 3 йил муддат ичида бошқа ташкилотлар ва таълим муассасаларида камида 144 соат мутахассислиги бўйича малака оширганини тасдиқловчи ҳужжатлари (сертификатлари) профессионал таълим муассасаларида тан олинади;
  • профессионал таълим муассасалари ходимлари ўз фаолияти йўналишларига мос бўлган корхона ва ташкилотларда стажировкага боради ҳамда улар стажировкаси рақамли портфолио тизимида инобатга олинади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид