Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда бировнинг суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб, шарманда қилган йигит ушланди
Косон туманида яшовчи 33 ёшли йигит Қарши шаҳрида яшовчи фуқаронинг суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб, шарманда қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро М.Г. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс уни яширин тарзда суратга олиб, Telegram ва Instagram ижтимоий тармоқлари орқали фотосуратларини тарқатиб, шарманда қилаётганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фотосуратларни тарқатаётган шахс Қосон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Д.Б. эканлиги аниқланган
Қайд этилишича, Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 141-1- моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарёда қизнинг суратларини Telegram’да тарқатиб, шарманда қилган йигитга жиноят иши қўзғатилганди.
Бундан ташқари, Қарши шаҳрида собиқ хотинининг шахсига оид маълумотларни интернетда тарқатишини айтиб, 5 минг доллар талаб қилган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025