Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 октябрдан Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга ишини бошлаш учун қарз берилади
2022 йил 1 октябрдан 2028 йил 1 январгача Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 7 йил муддатга қарз маблағлари берилади.
Президент фармонига кўра, Қорақалпоғистонда ҳудуд инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ёшлар бандлигини таъминлаш йўналиши доирасида:
а) Қорақалпоғистон барча туманларида жойлашган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда:
фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилган ҳолда;
ижтимоий солиқ камайтирилиб, 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланаётган ижтимоий солиқ шаҳарлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 12 бараварга, туманлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 6 бараварга камайтирилиб, йилига базавий ҳисоблаш миқдори бир баравари миқдорида белгиланди.
Бунда, йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахсларга мазкур бандда белгиланаётган имтиёзлар татбиқ этилмайди;
б) 2022 йил 1 октябрдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда:
Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилишда, экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган хомашёни республика бўйлаб ташишда транспорт харажатлари 70 фоизи Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган рўйхатга асосан Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади;
ажратиладиган кредит суммаси 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан кафилликлар тақдим этилади;
в) Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида ҳукумат комиссияси қарорига асосан тўғридан тўғри Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 7 йил муддатга қарз маблағлари тақдим этилади.
Бунда, ажратилган мазкур кредит маблағлари Қорақалпоғистон вазирлар кенгаши таклифлари асосида ҳукумат комиссияси томонидан тақсимланади;
г) Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2022 йил якунига қадар дастур учун ажратилган ресурслар ҳисобидан қўшимча равишда 200 миллиард сўм кредит ажратилишини таъминлайди.
Белгиланишича, қонунчиликда мазкур банддагидан ортиқ солиқ имтиёзлари назарда тутилган бўлса, тадбиркорлик субъектлари учун қулай солиқ имтиёзлари татбиқ этилади. Мўйноқ туманидаги тадбиркорлик субъектлари учун қонунчиликда солиқ имтиёзлари кенгайтирилган рўйхати мавжуд.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025