Ўзбекистон | 12:24 / 22.09.2022
6817
1 дақиқада ўқилади

«Уй қурсак, аммо шароит яратмасак халқимиз биздан норози бўлади» – Шавкат Мирзиёев

Айни пайтда Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрида навбатда ташқари сессия бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев туманлар вакиллари билан мулоқот қиляпти. Тадбирда Пискент туманида канализация йўқлиги, қурилиш учун маблағ зарурлиги билдирилди.  

Фото: Президент матбуот хизмати

“Ҳозир Тошкент вилояти муаммоларини гаплашарканмиз, бу вилоятнинг оғир туманларига қатор имтиёзлар берамиз. Пискент, Бўка каби туманларда сотилмай турган давлат объектлари нархини икки баробар камайтирамиз. Маҳаллалар ичига кириб бориб, муаммоларини ҳал қилинглар. Суви бўлсин, йўли бўлсин, боласи лой кечиб мактабга бормасин. Барчангизнинг салоҳиятингиз халқимизни рози қилишга қаратилсин” – деди президент вилоят фаолларига қарата.

Пискентда канализация қурилиши учун 20 млн доллар маблағни ажратиш, барча жараённи бошлаш учун ҳозирдан ишга киришинглар. 4 қават, 9 қават уй қурсак, аммо шароити, канализацияси бўлмаса, халқимиз биздан норози, сиёсатимизга хиёнат бўлади” – деди президент вилоят фаолларига қарата.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид