Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Россиядан миграция билан боғлиқ хатарлар юзага келганда тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, мамлакат инфратузилмаси миграция билан боғлиқ ҳозирги ҳолатни нисбатан оғриқсиз ўтказиш имконини беради.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Россиядан мамлакатга келаётган фуқаролар сони ўсиши сабабли қатор қозоғистонликларнинг хавотирланиши билан боғлиқ вазият юзасидан тушунтириш берди.
Қайд этилишича, Қозоғистон-Россия ҳамкорлиги ҳамиша юқори даражадаги ишонч ва конструктив ёндашувлар билан ажралиб турган. Ҳозирги вазиятда Қозоғистон Республикаси давлат органлари амалдаги қонунчилик ва халқаро шартномаларга асосланади, дейилади вазирлик изоҳида.
«Атрофдаги ҳар қандай мураккаб геосиёсий вазиятда миллий хавфсизлик устуворлигидан келиб чиқамиз. Атрофдаги турбулентлик шароитида давлатимиз барқарорлиги жиддий синовдан ўтмоқда. Ҳар қандай кескин баёнот ёки ҳаракат мураккаб вазиятда исталмаган таъсирни келтириб чиқариши мумкин», - деб таъкидлаган вазирлик.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, мамлакат инфратузилмаси миграция билан боғлиқ ҳозирги ҳолатни нисбатан оғриқсиз ўтказиш имконини беради.
«Мавжуд вазият мониторинг қилинмоқда ва жиддий хатарлар юзага келганида халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчиликдан келиб чиққан ҳолда тегишли чоралар кўрилади», - дейилади ташқи ишлар вазирлиги изоҳида.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025