Ўзбекистон | 08:40 / 24.09.2022
6454
3 дақиқада ўқилади

Болани ихтисослаштирилган боғчага қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш бошланади

Фото: Kun.uz

“Болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича маълумотларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали тизимига электрон тарзда тақдим этиб боришни белгиловчи маъмурий регламент тасдиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминлайди. ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилиши ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.

Ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиниш учун ота-оналар, улар ўрнини босувчи шахслар (ариза берувчилар) ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)га бола назоратда турувчи даволаш-профилактика муассасасини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) онлайн тушган ариза асосида Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ҳузуридаги тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий маълумотларни олиш учун даволаш-профилактика муассасасига сўровнома киритади.

Ариза ва тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий маълумотлар иловада кўрсатилган шаклда пациент амбулатор тиббий картасидан кўчирма ва тегишли мутахассис хулосасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали тегишли қисмидаги ахборот тизимига электрон тарзда киритилади.

Бола амбулатор картасида тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий маълумотлар етарли бўлмаган ҳолда, бола даволаш профилактика муассасасига чақиртирилади ва тегишли лаборатор текширувлар, мутахассислар кўригидан ўтказилгандан сўнг, иловада кўрсатилган шаклда пациент амбулатор картасидан кўчирма ва тегишли мутахассис хулосасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали тегишли қисмидаги ахборот тизимига электрон тарзда киритилади.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталига тақдим этиладиган тиббий маълумотлар, иловада кўрсатилган шаклда пациент амбулатор тиббий картасидан кўчирма ва тегишли мутахассис хулосасини ишончлилиги учун даволаш-профилактика муассасаси уни тасдиқлаган бош врачи шахсан жавоб беради.

Тиббий педагогик-психологик комиссия хулосаси асосида комиссия котиби болани 1 иш куни давомида тегишли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид