Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Литва олий ўқув юртлари филиаллари очилади
Тошкентда Ўзбекистон-Литва сиёсий маслаҳатлашувлари навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Литва Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувлар навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов ва Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари Мантос Адоменас бошчилигидаги делегациялар томонларни қизиқтирган соҳалардаги икки томонлама муносабатлар бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Томонлар Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини жадаллаштириш юзасидан келишиб олди. 2023 йили Тошкент шаҳрида комиссия навбатдаги йиғилишини ҳамда унинг доирасида бизнес-форумни ўтказиш таклифи билдирилди.
Литва бозорига Ўзбекистондан турли хил маҳсулотларни, тўқимачилик ва кимё саноати товарлари, қурилиш материаллари, минерал ўғитлар, мева-сабзавот ва бошқаларни етказиб беришни ташкил этиш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.
Икки мамлакат савдо-саноат палаталари, шаҳарлари ва ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро аснода транспорт ва божхона преференция ва имтиёзларини тақдим этиш, меҳнат миграцияси оқимларини диверсификациялаш, сайёҳлар алмашинувларини кўпайтириш бўйича ташаббуслар кўриб чиқилди.
Томонлар таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида тажриба алмашиш ва қўшма тадбирларни ташкил этиш, Ўзбекистонда Литва олий ўқув юртлари филиалларини очиш, мутахассислар, ўқитувчилар ва талабалар учун стажировкаларни ташкил этиш масалаларини ўрганишга келишиб олди.
Мавзуга оид
12:56 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг ЕИдаги миссияси раҳбари Еврокомиссия раисига ишонч ёрлиқларини топширди
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:42 / 07.05.2025