Жаҳон | 17:06 / 26.09.2022
9429
3 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия: Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоси сифатида обрўси қолмади

Фото: Reuters

Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги аъзолигини тўхтатиб қўйишга чақирган ЕИ кенгаши раҳбари Шарл Мишел Европа иттифоқининг барча давлатлари номидан гапирди, деб тасдиқлади Брюсселдаги ташқи сиёсат хизмати.

Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзоси сифатида обрўси қолмади, деди Европа иттифоқи ташқи сиёсат хизмати вакили Питер Стано 26 сентябр, душанба куни Брюсселда бўлиб ўтган брифингда. Унинг сўзларига кўра, ҳатто 2022 йил февралидан эмас, балки Қрим аннексия қилинган ва 2014 йилда Украина шарқида тартибсизликлар юз берган пайтдан бошлаб, у халқаро ҳамжамиятнинг масъулиятли аъзоси эмаслигини кўрсатди.

«Ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидидан сўнг, Россия ўзини БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси сифатида бутунлай обрўсизлантирди, – деди у. - Ахир, ушбу кенгашнинг доимий аъзолари дунё қандай йўналишда ҳаракатланишини белгилашга масъул, улар тинчлик ёки уруш ҳукмрон бўлишини, БМТ низоми бузилишига уринишни аниқлаш учун ҳаракат қилади».

Еврокомиссия вакилининг таъкидлашича, Шарл Мишел ЕИ кенгашига раҳбарлик қилади ва Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги аъзолигини тўхтатишга чақириб, Европа иттифоқига аъзо бўлган барча давлатлар номидан гапирган. Шу билан бирга, Питер Стано Мишелнинг 23 сентябр куни Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеяси сессиясида билдирган ушбу таклифи билан боғлиқ кейинги қадамлар ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. 

Европа кенгаши раиси Шарл Мишел Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги аъзолигини тўхтатишга чақирди. «Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси асоссиз, БМТ Бош ассамблеяси томонидан қораланган уруш бошлаганида, унинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги аъзолигини тўхтатиб туриш автоматик тарзда амалга оширилиши керак», деди у БМТ Бош ассамблеяси 23 сентябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган сессиясида. 

Мишел, шунингдек, ЕИ тажовузкорликдан кўра чегараларни ҳурмат қилишни, таҳдидлардан кўра ҳамкорликни танлашини таъкидлади. «Бу энг кучлилар қонуни эмас, балки қоидаларга асосланган тартиб», - дея қўшимча қилди у. 

«Брекзит»дан кейин БМТ Хавфсизлик кенгашининг бешта доимий аъзоси орасида Европа иттифоқи таркибига кирувчи фақат битта давлат бор – Франция. Қолган давлатлар - Буюк Британия, АҚШ, Хитой ва Россия. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид