Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғчада овқатлар сифатини ўрганиш бўйича бракераж комиссияси ташкил этилади
Боғчада озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифатини ўрганиш бўйича бракераж комиссияси ташкил этилади.
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, комиссия ошхонага қабул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатини доимий ўрганиб боради. Ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган бракераж дафтарларида қайд этилади.
Мактабгача таълим ташкилоти ҳамшираси бракераж комиссиясининг раиси бўлиб, қуйидагилар комиссия аъзолари ҳисобланади: тарбиячи; ошпаз; ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси; тарбияланувчилар ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслар вакиллари.
Бракераж комиссияси ошхонага қабул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатини доимий равишда ўрганиб боради. Ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган бракераж дафтарларида қайд этилади.
Бракераж дафтари озиқ-овқат маҳсулотлари сифати, мазаси, кунлик синама олингани, овқатни тарқатишга рухсат берилгани ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда тўлдирилиб, ҳар куни ҳамшира имзоси билан тасдиқланади. Бракераж комиссияси аъзолари томонидан бракераж дафтари юритилиши доимий мониторинги олиб борилади.
Ошхонада тайёр бўлган таом тарбияланувчиларга тарқатилишидан 15 — 20 дақиқа олдин ундан мактабгача таълим ташкилоти ҳамшираси томонидан кунлик синама олинади. Олинган синама тоза идишга солиниб, идиш устки қисмига таом номи, тайёрланган ва синама олинган вақти ёзилган ёрлиқ ёпиштирилган ҳолда, совиткич ёки бошқа синама сифатига таъсир қилмайдиган шароитда тўлиқ бир сутка сақланади.
Мавзуга оид
16:21 / 07.05.2025
“Таъминотчи ҳамкорликни тўхтатгани учун” – Булунғурдаги боғчада болаларга 2 кун гўштсиз овқат берилганига изоҳ берилди
21:22 / 05.05.2025
“Қозонда 1 грамм гўшт йўқ” — Самарқанддаги давлат боғчасида болаларга гўштсиз овқат берилмоқда
16:20 / 03.05.2025
Кўза кунда эмас, кунида синади. Боғчалар болалар ҳаёти билан ўйнашмоқда
11:38 / 25.04.2025