Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Жаҳон банки водород ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани биргаликда йўлга қўймоқчи
Жаҳон банки билан Ўзбекистонда яшил, қуёш ва шамол энергетикаси лойиҳаларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш имкониятлари муҳокама қилинмоқда.
Жаҳон банки энергетика бўйича бизнес миссиясининг Ўзбекистонга сафари доирасида «Ўзбекнефтгаз» раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Жаҳон банки энергетика ва газ сектори мутахассислари билан Ўзбекистонда газ жабҳасини ислоҳ қилиш ва кам углеродли водород ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» муҳокама қилинди.
Томонлар парник газлари чиқиндиларини камайтириш ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш учун илғор технологик ечимларни жорий этиш бўйича долзарб масалаларни кўриб чиқди.
Жаҳон банки энергетиклари «Ўзбекнефтгаз» билан биргаликда яшил, қуёш ва шамол энергетикаси ҳамда водород ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни биргаликда ўрганишни таклиф қилди.
Учрашув якунида томонлар яшил лойиҳаларни амалга ошириш орқали иқтисодиётни ривожлантириш имкониятларини биргаликда таҳлил қилиш бўйича ҳамкорлик кейинги босқичларини белгилаб олди.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди
19:09 / 21.04.2025
Airbus водородда учадиган «яшил» самолётини тақдим этишни кечиктирди
16:09 / 15.04.2025