Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда бедарак йўқолган 15 ёшли боланинг жасади Қарши магистрал каналидан топилди
Бола 21 сентябр куни яшаш уйидан велосипедда чиқиб кетган ва қайтиб келмаган.
Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот котиби Соҳибжон Ғайбуллаевнинг Kun.uz’га хабар беришича, Қарши туманида бедарак кетгани айтилиб, қидирув эълон қилинган 15 ёшли боланинг жасади каналдан топилган.
Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, бола 2022 йил 21 сентябр куни яшаш уйидан велосипедда чиқиб қайтиб келмаган. Шундан сўнг унинг яқинлари қидирувда кўмак сўраб, ИИБга мурожаат қилишган.
Маълум бўлишича, 2007 йилда туғилган Д.Т.нинг жасади Қарши магистрал каналининг Қарши тумани «Мирмирон» МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида оқиб кетаётган вақтда фуқаролар кўриб қолиб, уни сувдан олиб чиқишган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориляпти, тегишли экспертизалар тайинланган. Фуқаролардан тушунтириш хатлари олинмоқда. Текширувнинг бориши назоратга олинган.
Аввалроқ, Қарши шаҳрида яшовчи 23 ёшли йигитнинг жасади Қарши магистрал каналидан топилганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025