Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ОАВга тенглаштирилиши мумкин
2023 йил 1 июнга қадар мамлакатда оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш таклиф қилинмоқда.
Фото: AP
Қирғизистон президенти маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини жамоат муҳокамасига қўйди, деб хабар берди 24.kg.
Қонун билан интернет ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади. Яъни интернетда ахборот тарқатаётган барча, хусусан, блогерларга ОАВ мақоми берилади.
Нашрнинг қайд этишича, бу меъёр ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларига ҳам тааллуқли, чунки улар ҳам интернетда ахборот тарқатади.
Қонунга кўра, хорижликлар оммавий ахборот воситасига муассислик қила олмайди.
2023 йил 1 июнга қадар мамлакатда ОАВни қайта рўйхатдан ўтказиш таклиф қилинмоқда. Бу муддатгача қайта рўйхатдан ўтмаган ОАВ фаолиятини тўхтатган деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025