Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги кўприкда тирбандлик юз бериши бир неча кишининг ўлимига олиб келди
Машиналар кўприкда пайдо бўлган ёриқни четлаб ўтгани сабабли тирбандлик ҳосил бўлган. Кўприкда бир нечта автомобил тўхтаб туриши натижасида у қулаб тушган.
Бразилия шаҳарларидан биридаги кўприкда автомобиллар тирбандлиги бир неча кишининг ўлимига олиб келди: кўприк қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Globo.
Хабарда айтилишича, фожиа Карейро шаҳрида юз берган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, машиналар кўприкда пайдо бўлган ёриқни четлаб ўтгани сабабли тирбандлик ҳосил бўлган. Кўприкда бир нечта автомобил тўхтаб туриши натижасида у қулаб тушган.
Оқибатда 12та автомобил сувга тушиб кетган. Уч киши ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган. Штат фавқулодда хизматининг маълум қилишича, 15 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025