Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оилавий болалар уйларини ташкил қилмоқчи бўлганлар тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсида ўқитилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор президентнинг “Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Президентнинг “Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Жамоат хавфсизлиги университети томонидан тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари фаолиятини мувофиқлаштириб бориши белгилангани боис, соҳага оид қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Оилавий болалар уйларини ташкил қилмоқчи бўлган фуқаролар нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ташкил қилинган тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларида ўқиши ва тегишли сертификатни олиши мумкин.
Жамоат хавфсизлиги университети тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Университетда “Меҳрибонлик” уйлари, Оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими Болалар уйлари тарбиячиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш педагог ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.
Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратилишини талаб этмайди. Қарор лойиҳаси белгиланган тартибда Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий таълим вазирлиги билан келишилган.
Мавзуга оид
08:50 / 22.05.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
12:31 / 30.04.2025
Бола ҳуқуқлари кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади
17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
09:15 / 07.04.2025