Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:35 / 30.09.2022
3764
1 дақиқада ўқилади
5 октябрдан Бухоро - Хива - Бухоро поезди ҳаракати тикланади
Жорий йил 5 октябр санасидан Бухоро - Хива - Бухоро йўловчи поезди ҳаракати тикланади.
Фото: Kun.uz
Поезд 5 октябрдан 13 ноябргача ҳафтанинг чоршанба, жума ва якшанба кунларидан бошлаб Бухородан, 6 октябрдан 14 ноябргача ҳафтанинг пайшанба, шанба ва душанба кунларидан бошлаб Хивадан жўнайди.
Ҳаракат жадвали: Бухоро (12:10) - Хива (19:29), Хива (07:52) - Бухоро (15:16).
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш