Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўз эркинлигингизни ҳимоя қилинг». Зеленский Россиядаги этник озчиликларни сафарбарликка қарши чиқишга чақирди
Украина президенти Володимир Зеленский Кавказ, Сибир ва Россиянинг бошқа туб халқларига мурожаат қилди.
«Доғистонликлар Россиянинг қабиҳ ва шармандали урушида ўлмаслиги керак. Бу Россия байроғи остида яшаётган чеченлар, ингушлар, осетинлар, черкаслар ва бошқа исталган халқларга ҳам тааллуқли. Бундай халқлар 200 дан ошади. Украинага урушга сизларни ким жўнатаётганини биласизлар. Сизни жўнатаётган одам сизларни «Груз-200»га айлантирмоқчи.
Сизлар аслида нима истайсизлар? Ишончим комилки, яшашни истайсизлар. Ишонаманки, сизлар ёлғондан чарчагансизлар. Аминманки, сизлар ҳам биласизлар: курашни ҳозир бошлаш керак! Биз Россия ҳокимияти ўзининг кадрли армияси таназзули ҳамда жинояткорона буйруқларини беркитиш учун ўйлаб топган жиноий сафарбарликка қарши тураётганингизни кўриб турибмиз. Ҳалок бўлмаслик учун курашинг!
Ўз озодлигингизни кўчалар ва майдонларда ҳозироқ ҳимоя қилинг, токи кейинчалик Россия ҳокимияти сафарбарликнинг кейинги тўлқинларини эълон қилганда ўрмон ва тоғларда шунчаки яшаш учун жанг қилишингизга тўғри келмасин.
Курашинг! Енгасиз», — деган Зеленский.

Зеленский Киевнинг 1860-йилларда Шимолий Кавказ халқ-озодлик қаршилик ҳаракати етакчиси, Доғистон ва Чеченистон миллий қаҳрамони имом Шомил яшаган қисмида туриб Кавказ халқларига мурожаат қилаётганини айтади. Видеода имом Шомилнинг барельефи ва унинг ҳақиқат енгилмаслиги ҳақидаги сўзлари туширилган ёдгорлик лавҳаси кўринади. Зеленский Украина қаҳрамонларни улуғлашини таъкидлайди.
21 сентябр куни Россияда сафарбарлик эълон қилингач Доғистон, Кабардин-Болқория, Ёқутистон ва Тува республикаларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Полиция ва Росгвардия митингларни шафқатсизлик билан бостирмоқда. Интернетда тарқалган видеоларда митингларга асосан аёллар чиқаётганини кўриш мумкин. Улар «Урушга йўқ!», «Болаларимиз — ўғит эмас!», «Фарзандларимиз яшашига қўйиб беринг» каби ҳайқириқларни айтишган. Доғистондаги намойишлардан кейин 30 дан ортиқ жиноий иш очилган. Қўлга олинганларда турли даражада тан жароҳатлари аниқланган.
Мавзуга оид
14:52 / 21.05.2025
Зеленский: Россия урушни давом эттириш учун вақтни чўзмоқчи
08:24 / 20.05.2025
Зеленский қуролли кучларни Украина ҳудудларидан олиб чиқиш имкониятини рад этди
22:39 / 18.05.2025
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди
22:32 / 18.05.2025