Ўзбекистон | 11:08 / 30.09.2022
5979
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон йўлбўйи инфратузилма объектларини ташкил этишга хорижий инвестицияларни жалб қилади

26-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида СПЕКА дастури иштирокчи давлатлари ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилади.

Фото: Paul Yeung / Bloomberg

27 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида БМТ Европа иқтисодий комиссияси транспорт бўлими бошлиғи Валтер Нисслер бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда барқарор халқаро савдо ўсиши, транспорт йўлаклари бўйлаб юк ва йўловчи ташиш хавфсизлигини мустаҳкамлаш йўлида мамлакат транзит ва транспорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Логистика соҳасида кичик ва халқаро бизнес соҳасини ривожлантириш, транспорт тизимини рақамлаштириш, йўлбўйи инфратузилма объектларини ташкил қилишга қаратилган лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Мазкур масалаларни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатлари билан муҳокама қилиш мақсадида БМТ ЕИК кўмагида жорий йил 26-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида СПЕКА дастури иштирокчи давлатлари ишчи гуруҳи йиғилишини ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид