Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:23 / 30.09.2022
5897
1 дақиқада ўқилади
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликлари ташкил этилади
Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:
- ташкил этилаётган ўқув-тажриба хўжаликлари учун 279 гектар ер майдони ажратиш;
- ушбу ерларни 30 йил муддатга ижара ҳуқуқида бериш;
- ушбу ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва етиштиришни ташкил этиш, мониторинг қилиш илмий асосланган усулларини қўллаш;
- спекторли камералар билан жиҳозланган дронларда олинган суратларга ишлов бериш орқали қишлоқ хўжалиги экинларини мониторинг қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжат 1 089 гектар суғорилмайдиган ер майдонларини Чимбой туман ҳокимлиги (Қорақалпоғистон) захирасига қайтариш ва кейинчалик очиқ электрон танлов асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ажратишни кўзда тутади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
12:05 / 16.05.2025