Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини такомиллаштириш жараёнига Техас компанияларини жалб қилади
Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов Остин шаҳрида Техас штати қишлоқ хўжалиги вазири Сид Миллер билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувда мамлакат қишлоқ хўжалиги саноатини такомиллаштириш жараёнига Техас йирик компанияларини жалб этиш, Ўзбекистон ва АҚШ қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва илмий муассасалар ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, республикага Техас штати савдо миссиясини ташкил этиш муҳокама қилинди.
Музокараларда 2023 йил март ойида Сид Миллер бошчилигидаги делегация ва савдо миссияси Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Америка вакиллари 2023 йил 28-30 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган UzFood2023 халқаро озиқ-овқат, ингредиентлар ва озиқ-овқат технологиялари кўргазмаси доирасида махсус Техас павильонини ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлади.
Техас аҳолиси (30 млн киши), ҳудуди (695,6 квадрат километр) ва ялпи ҳудудий маҳсулоти (2 трлн доллар) бўйича АҚШ иккинчи йирик штатидир. Ривожланаётган саноат базаси билан штат хўжалиги, нефт-кимё, энергетика, аэрокосмик ва биотиббиёт жабҳаларида етакчилик қилмоқда. Штат қишлоқ хўжалиги саноати умумий иқтисодий қиймати 100 млрд долларга баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
11:43 / 26.05.2025
Фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган савдо марказлари ишга туширилади
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
15:16 / 10.05.2025
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади
21:57 / 02.05.2025