Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга Ўзбекистон фуқароларини жалб қилади
Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореянинг Чунгчон-пукто провинциясида меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
«Ватандошлар» жамоат фонди ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга амалий ташрифи доирасида Чунгчон-пукто провинцияси мэри Ким Ёнг Хван билан учрашув ташкил этилди, дея хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувда иқтисодиёт, инновациялар ва туризм йўналишлари бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Меҳнат миграцияси бўйича муносабатлар, қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга Ўзбекистон фуқароларини жалб қилиш истиқболлари ўрганилди.
Провинция вакиллари Ўзбекистон фуқароларини вақтинча ишга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканини билдирди.
Учрашув якунида Чунгчон-пукто провинциясида ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, икки давлат тегишли ташкилотлари ўртасида учрашув ва ташрифлар амалга ошириш, турли соҳаларга Ўзбекистон фуқароларини ишга қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
12:05 / 16.05.2025