Ўзбекистон | 11:39 / 03.10.2022
7381
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Япония Орол денгизи қуриган тубида тадқиқотлар учун илмий станция яратади

Фото: Дунё

Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Токиода Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги катта вице-президенти Кеичиро Наказава билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Иброҳим Абдураҳмонов Япония билан ҳамкорлик даражасини юқори баҳолаб, ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берди. Ўзбек-япон ёшлар инновацион маркази фаолиятини такомиллаштириш борасида ҳамкорликда амалга оширилган молиявий ва инфратузилмавий ўзгаришлар, Оролбўйи ҳудудида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва экологик ҳолатни яхшилаш бўйича Ўзбекистон ва Япония олимлари ҳамкорлигида бажарилаётган қўшма тадқиқотлар қайд этилди.

Томонлар Орол денгизи қуриган туби ҳудудида тадқиқотлар олиб бориш учун илмий станция яратиш, Оролбўйи ҳудудини иқтисодий ривожлантириш, ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида Япония кичик инновацион технологияларини жалб қилишда ҳамкорлик олиб боришни муҳокама қилди.

Стартапларни қўллаб қувватлаш ва ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш учун қўшма акселератор дастурини ташкил этиш бўйича фикрлар алмашилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид