Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:03 / 03.10.2022
8137
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда иш берувчилар орасида энг кўп талаб қилинадиган кўникмалар аниқланди
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистондаги иш берувчилар орасида энг кўп талаб қилинадиган кўникмаларни аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказди.
Фото: Depositphotos
Қайд этилишича, бунинг учун мавжуд бўш иш ўринларига оид маълумотлар базаси ўрганиб чиқилди. Ўрганиш вақтида маълумотлар базасида 4 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари қайд этилди.
Таҳлил натижаларига кўра, қуйидагилар маълум бўлди:
- бўш иш ўринлари 28 фоизида ижтимоий кўникмалар, яъни жамоада ишлаш, музокаралар олиб бориш, яхши нутқ, мулоқот, омма олдида тақдимот қилиш қобилиятлари талаб этилиши маълум бўлди;
- вакансиялар 18,3 фоизида чет тилларини (асосан инглиз тилини) билиш талаби кўрсатилган;
- вакансиялар 15,2 фоизида шахсий кўникмалар, яъни масъулият, стрессга чидамлилик, ижодкорлик, мотивация, етакчилик фазилатлари талаб этилмоқда, компьютер саводхонлиги ҳам энг кўп талаб қилинувчи кўникма экани маълум бўлди (бўш иш ўринлари 12,5 фоизида сўралган);
- бўш иш ўринлари 86 фоизида иш қидирувчилардан камида бир йиллик иш стажига эга бўлиш талаб қилинган;
- бўш иш ўринлари 11,3 фоизида олий маълумотли бўлиш сўралган.
Эконометрик таҳлил натижаларига кўра, қуйидагилар аниқланди:
- молиявий, компьютерга ихтисослашган, когнитив, мижозга йўналтирилган, ходимларни бошқариш, ижтимоий кўникмалар, рус, ўзбек ва инглиз тилларини билиш муҳим аҳамиятга эга;
- ижобий мукофот қуйидаги кўникмаларда намоён бўлади: молиявий (34 фоиз), ҳисоблаш (8,6 фоиз), когнитив (20 фоиз), мижозларга йўналтирилган (21 фоиз), ходимларни бошқариш (33 фоиз) ва инглиз тилини билиш (25 фоиз).
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди
11:36 / 12.04.2025