Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги босмахоналар санкциялар туфайли ишини тўхтатиши мумкин
Ғарб давлатларнинг етказиб бериш тўхтатилган ускуналари Россия босмахоналари қувватининг 90 фоизини ташкил этган.
Россия босмахоналари Украинага бостириб кириш учун киритилган санкциялар туфайли етказиб бериш тўхтатилган хорижий ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва хомашё етишмаслигига дуч келмоқда. Бу ҳақда 4 октябр, сешанба куни корхоналар топ-менежерларига таяниб, «Ведомости» газетаси хабар берди.
Россия босмахоналари жиҳозларининг 90 фоизи Европа, Шимолий Америка ва Япония ускуналари ҳиссасига тўғри келган. Россияга энг йирик экспортчилар Германия, Швейцария, Италия, Канада ва Япония бўлган, деди «Парето-принт» босмахонаси бош директори Павел Арсенев «Ведомости»га.
Баъзи компаниялар ўз ташаббуси билан шартномаларни бекор қилди, бошқалари апрель ойида Европа иттифоқи томонидан Россияга бундай ускуналарни олиб киришни тақиқловчи бешинчи санкциялар тўплами киритилганидан кейин Россия босмахоналари билан ҳамкорликни тўхтатди. «Эксмо-АСТ» нашриёт гуруҳи президенти Олег Новиковнинг сўзларига кўра, ишлатилаётган ускуналар ҳам санкциялар остида қолган.
Баъзи турдаги асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларни параллел импорт деб аталадиган йўл билан етказиб бериш мумкин, деди «Высшая Школа» нашриёт уйи бош директори Роман Трунов «Ведомости»га.
Бироқ, босма ускуналарнинг аксарияти учун бу вариант мос эмас, деди «Октопринт сервис» компанияси вакили Лариса Данилова. «Ҳар бир босмахонанинг ўз серия рақами бор. Кўпгина бутловчи қисмлар улар учун ўзига хос бўлиб, тегишли каталог рақамига ҳам эга. Бу шуни англатадики, ишлаб чиқарувчи у охир-оқибат Россияга юборилишини тушуниб, етказиб беришни тақиқлайди», деб тушунтирди у.
«Ҳозирча биргина йўл бор – эски дастгоҳларни демонтаж қилиш ва эскирган эҳтиёт қисмлардан, худди авиациядагидек, фойдаланиш», – дейди Полиграфия саноати корхоналари уюшмаси бошқаруви аъзоси Елена Шитикова. Бироқ, барча турдаги эҳтиёт қисмларни бу тарзда алмаштириш мумкин эмас, дея огоҳлантирмоқда бозор иштирокчилари.
Айрим босмахоналар Ҳиндистон ва Хитойдан етказиб берувчилар ёрдамида ускуналарни алмаштиришга ҳаракат қилмоқда, бироқ улардаги ускуналарнинг сифати Ғарбникидан пастроқ, деди саноат вакиллари «Ведомости»га. Мисол учун, Хитойдан келган тикув машиналари паст даражадаги автоматлаштиришга эга, ҳинд машиналари эса Европадагидан икки авлод каттароқдир, дея тушунтирди Арсенев.
Бу, шунингдек, логистика қийинчиликлари китоблар нархининг 20 фоизга ошишига олиб келади, дея огоҳлантиради «Росмэн» нашриёт уйи директори Борис Кузнецов. Янги логистика таъминоти аллақачон эҳтиёт қисмлар нархининг икки-уч баравар ошишига олиб келди, етказиб бериш муддати эса бир неча кундан бир неча ойгача ошди, дейди Арсенев. «Натижада, босмахоналардаги техникаларнинг бир қисми бир муддат тўхтаб қолиши мумкин», деди у.
Муаммони ё давлатнинг имтиёзли кредитлари ёрдамида ёки ҳукумат ташаббуси билан Ҳиндистон ва Хитой билан қўшма матбаа корхоналарини йўлга қўйиш орқали ҳал қилиш мумкин, дейди «Ведомости» нашри билан суҳбатда бўлган бозор иштирокчилари.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025