Ўзбекистон | 10:13 / 04.10.2022
5365
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «права» олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Чилонзор туман бўлими томонидан ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, унда “Ватанпарвар” ташкилотининг “Сергели Ўқув СТК” УК бошлиғи ўринбосари У.Т. фуқаро Р.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид