Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Битта постда ишлаган божхоначи 3 йилдан сўнг бошқа постга ўтказилиши белгилаб қўйилади
“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа билан Божхона кодекси 62-моддасига асосан Ўзбекистон юридик ва жисмоний шахслари томонидан транспорт воситаларини вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштиришда чекловлар бўлгани сабабли чиқариб юборилмоқда.
Фуқаролар томонидан хорижда рўйхатга олинган автотранспорт воситаларини божхона ҳудудига вақтинчалик олиб кириш тартибини жорий этиш ҳуқуқий асосини белгилаш бўйича ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қонун лойиҳасида “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонун 6-моддасига лаборатория божхона органлари сифатида киритилмоқда.
Президент фармонига мувофиқ кадрларни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ҳамда танлов жараёнлари натижаларини интернет орқали реал вақт режимида эълон қилиб бориш, 2022 йил 1 июлдан бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизмат ўтаган ходимларни ротация қилиш масалалар қонунда акс эттирилмоқда.
Вақтинча олиб кириш божхона режими муддатини узайтириш божхона юк декларацияси тегишли бўлмасига ўзгартишлар киритиш йўли билан амалга оширилишига оид норма тўлдирилаётгани сабабли ушбу тартиб вақтинча олиб чиқиш божхона режимида ҳам бир хил қўлланилишини инобатга олиб, янги жумла билан тўлдирилмоқда.
Божхона пости ходимлари битта постда 3 йил хизмат қилгандан сўнг, бошқа таркибий тузилмалар вa божхона постларига тенг лавозимга ротация тартибида ўтказилади.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025