Ўзбекистон | 08:39 / 06.10.2022
3030
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигида жадал ривожга эришган давлатлар орасида 1-ўринни эгаллади

Озиқ-овқат хавфсизлиги глобал индекси (ОХГИ) Corteva Agriscience кўмагида ишлаб чиқилган ва Economist Intelligence Unit томонидан ҳар йили тузилади. 

Фото: Agro.uz

ОХГИнинг 2019 йилдан 2022 йилгача бўлган умумий рейтингида Ўзбекистон 12 поғонага кўтарилиб, жорий йилда 113 та ўриндан 73-ўринга лойиқ топилди. Шу тариқа Ўзбекистон 2019-2022 йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда жадал ривожланишга эришган 10 та давлат орасида биринчи ўринни эгаллади.

Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан 2019-2022 йилларда Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида Ўзбекистон позицияларидаги ўзгаришлар таҳлили ўтказилди.

Ўзбекистон «Иқтисодий қулайлик» тоифаси бўйича 18 та ўринга юқорилади. «Сифат ва хавфсизлик» тоифаси бўйича эса - 3 та ўринга. «Барқарорлик ва мослашув» бўйича - 36 та ўринга. 

Келгусида Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрнини яхшилаш учун ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш, импорт таъминотини диверсификация қилиш, озиқ-овқат бўйича миллий тавсияларни ишлаб чиқиш, озиқ-овқат маҳсулотларини мажбурий маркалашни жорий этишни жадаллаштириш зарур.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид