Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Уммон ўртасида мавсумий чартер ҳаво қатновлари ташкил қилиниши мумкин
Ўзбекистон ва Уммон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Уммондаги элчихонасида ушбу мамлакатнинг Akbar Travels сайёҳлик компанияси менежерлари Хюберт Петерс, Санжив Алангад ва Анил Кумар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Уммон компанияси вакиллари Араб кўрфази мамлакатлари сайёҳлари учун Ўзбекистонга қулай саёҳат пакетларини ишлаб чиқишга тайёр эканлигини билдиришди.
Хюберт Петерс айтишича, бу борада Ўзбекистон етакчи сайёҳлик компаниялари билан алоқа ўрнатиш, ўзаро ҳамкорликда мавсумий чартер ҳаво қатновларини ташкил қилиш салмоқли натижа бериши мумкин.
У келгусидаги ҳамкорлик асосий йўналишларини белгилаб олиш мақсадида шерикликда ишлаш истагини билдирган ўзбек туроператорлари билан онлайн музокаралар ўтказиш таклифини билдирди.
Учрашув якунида Akbar Travels сайёҳлик компанияси билан туризм соҳасидаги амалий ҳамкорликни изчил ривожлантиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
12:52 / 03.04.2025
Oman Air Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
13:41 / 28.03.2025
Арманистон ва Уммонда Starlink сунъий йўлдош интернети ишга туширилди
13:03 / 18.01.2025