Ўзбекистон | 09:10 / 07.10.2022
9452
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга бораётгани маълум қилинди

9 ойда ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиққани айтилди.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 3,9 млн нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Қирғизистон етакчилик қиляпти – 1,8 млн.

Кейинги ўринлардан мос равишда 774,1 минг нафар ва 535,1 минг нафар нафар ўзбекистонлик сафар қилган Қозоғистон ҳамда Тожикистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Туркия – 239,1 минг нафар;
  • Россия – 195,7 минг нафар;
  • БАА – 85,0 минг нафар;
  • Саудия Арабистони – 51,2 минг нафар;
  • Миср – 29,6 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 16,8 минг нафар;
  • АҚШ – 12,6 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 7,7 минг нафар;
  • Грузия – 7,5 минг нафар.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид