Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда сафарбарликдан бўйин товлаш бўйича биринчи жиноий иш ноқонуний деб топилди
Россиянинг Пенза области прокуратураси сафарбарлик учун чақирув қоғози чиқишдан бўйича келишдан бўйин товлаганлик (РФ Жиноят кодексининг 328-моддаси) ҳолатига оид биринчи жиноий иш қўзғатиш ҳақидаги қарорни ноқонуний деб топди, деб хабар берди «Агора» инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Павел Чиков.
Россияда сафарбарликдан бўйин товлаш ҳолати бўйича биринчи жиноий иш ҳақида 5 октябр куни маълум бўлди. У Пенза областининг Кондол қишлоғида яшовчи 32 ёшли фуқарога нисбатан қўзғатилган.
Тергов маълумотларига кўра, чақирув қоғози олгач, у икки марта ҳарбий хизматга келишдан бош тортган, аммо бунинг учун «узрли сабаб ва асослари» бўлмаган.
Шу билан бирга, Чиковнинг таъкидлашича, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 328-моддаси фақат муддатли ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаган фуқароларга нисбатан қўлланилиши мумкин ва сафарбарлик чақирувига тааллуқли эмас.
Россия Олий судининг тушунтиришларига қараганда, ушбу модда бўйича фақат «18 ёшга тўлган, ҳарбий ҳисобда турган ва захирада бўлмаган эркак фуқаролар» жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Бундан олдин Россия Луҳанск областининг Старобилский ва Креминский туманларида «қисман» сафарбарликни бошлагани хабар қилинганди.
«Важные истории» нашри ва Conflict Intelligence Team (CIT) тергов гуруҳи таҳлилчиларининг очиқ маълумотларига кўра, Россияда икки ҳафталик сафарбарлик даврида 53 минтақадан камида 213,2 минг киши чақирилди.
Сафарбарликка чақирилганларнинг умумий сони Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу илгари эълон қилганидан кўп бўлган. Шойгунинг сўзларига кўра, сафарбарлик бошланганидан бери Россия қуролли кучларига 200 мингдан ортиқ одам келган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025