Спорт | 00:04 / 08.10.2022
20017
1 дақиқада ўқилади

Ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022. Ўзбекистон мезбон Туркияга мағлуб бўлиб, финалга чиқа олмади

Истанбулда ногирон-ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионати яримфинал баҳси якунига етди.

«Бешиктош» клубининг уй стадионида ўтган баҳсда Ўзбекистон мезбон Туркияга қарши саф тортди. Ўйиннинг 1-дақиқасида киритилган гол якунда Европанинг амалдаги чемпиони саналмиш туркларга ғалаба келтирди - 1:0. 

Шу тариқа, Ўзбекистон 3-ўрин учун баҳсда Ҳаитига қарши майдонга тушса, Туркия финалда Анголага қарши тўп сурадиган бўлди. Ҳал қилувчи баҳслар 9 октябрь куни ўтказилади. 

7 октябрь
Ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022. Яримфинал.
Туркия - Ўзбекистон - 1:0

Маълумот учун, Ўзбекистон ногирон-ампутантлар жамоаси турнирнинг 5 карра ғолиби саналади.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид