Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:49 / 08.10.2022
4991
1 дақиқада ўқилади
Пахта кластерлари йўқ ҳудудларда фермерлар кооперация ташкил қилиши мумкин
Пахта-тўқимачилик кластерлари йўқ ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари негизида фермер хўжаликлари ихтиёрий кооперациялари ташкил этилади.
Фото: Kun.uz
“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, қуйидагилар кооперациянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- кооперация аъзолари томонидан пахта етиштириш учун зарур техника, ускуна, транспортдан, пахта тозалаш заводларидан биргаликда фойдаланишни ташкил этиш;
- кооперация ва улар аъзолари ўртасидаги шартнома асосида қишлоқ хўжалиги техникаси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит, уруғлик, кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
- кооперация билан ҳамкорлик қилиш учун экспорт қилувчиларни жалб этиш, ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;
- кооперация аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотларни биржада ёки биржада шаклланган нархларда тўғридан тўғри шартномалар асосида сотиш.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади
17:04 / 01.05.2025
АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юборди
15:49 / 01.04.2025
Бекободлик фермерлар “ёрилди”
22:00 / 25.03.2025