Жаҳон | 14:35 / 11.10.2022
32800
7 дақиқада ўқилади

Украина бўйлаб вайронгарчиликлар, Донбассда жанглар. Уруш суратлари

10 октябр куни Украина ёппасига ракета зарбаларини қабул қилди. Киев ва бошқа шаҳарларда унинг оқибатлари қандай кўринишда?

10 октябр тонгида Украинанинг бутун шаҳарлари, Киевдан тортиб Одессагача, ёппасига ўққа тутилди, бунақаси фақат урушнинг илк кунларида кузатилганди. Украина ҳукумати 14 қурбон ва 100 га яқин ярадор ҳақида хабар берган. Владимир Путин бу ҳужумлар «Киев режими жиноятлари»га жавоб эканини айтган ва Россия ҳудудида «терактлар давом этган тақдирда» жавоб янада «қатъий» бўлишини ваъда қилган. Украина РФ Хавфсизлик кенгаши аъзолари — жумладан Дмитрий Медведев, Сергей Шойгу ва Валентина Матвиенкога қидирув эълон қилди. РФ Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Медведев «ноқонуний таъқиб этилиши» юзасидан жиноий иш очди. Александр Лукашенко Россия ва Беларус «минтақавий гуруҳ жойлаштириши» ҳақида эълон қилди: айнан қаерга ва нима учун, бунисига аниқлик киритмаган.

Қуйида 10 октябр, урушнинг 229-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Куннинг асосий воқеаси: бутун Украина бўйлаб ракета зарбалари

Россия ҳарбий кемасидан Украинадаги нишонларга қарата қанотли ракета учирилиши. Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, россиялик ҳарбийлар Украина шаҳарлари томон 80 дан ортиқ ракета учирган, шундан ярми ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари орқали тутиб қолинган.
РФ мудофаа вазирлиги матбуот хизмати / AP / Scanpix / LETA
Киевдаги марказий кўчалардан бирида ёнаётган машиналар ёнида чопиб кетаётган йигит. Украина пойтахтида Россия зарбаларидан шикастланган объектлар қаторида «101 Tower» бизнес-маркази биноси ҳам бўлиб, у ерда Германия элчихонаси виза бўлими ҳам жойлашган. Шунингдек, район марказий темирйўл вокзали, Тарас Шевченко номидаги паркка ракеталар келиб тушган.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Киевдаги бинолардан бирининг ташқи кўриниши. РФ мудофаа вазирлиги Россия қўшинлари «фақаи ҳарбий бошқарув, алоқа ва энергетика объектлари»га зарбалар берилганини таъкидлаган
Hannah Wagner / dpa / Scanpix / LETA
Россия Украина пойтахтини ёппасига ўққа тутиши қурбони киевлик жасади. Киев мэриясига кўра, шаҳарда жами беш киши ҳалок бўлиб, 50 дан ортиқ киши яраланган. Фото: Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Ярадор киевлик
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Яраланган киевлик аёл ва унинг икки кучугини олиб чиқаётган қутқарувчи
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Киевга ракета зарбалари вақтида яраланган йигит телефон орқали гаплашмоқда
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Муниципал ишчилар Киев маркази ўққа тутилиши вақтида снаряд келиб тушган болалар майдончасида ишламоқда
Oleksii Chumachenko / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Киев марказидаги «101 Tower» бизнес-марказининг ракета ҳужумларидан кейинги кўриниши, бу ерда Германия элчихонаси виза бўлими (у кўп ойлардан буён ишламаяпти ва ҳеч ким жабрланмаган) ҳамда Samsung компанияси офиси жойлашган.
Ed Ram / Getty Images
Запорижжяда харобалар остида топилган жасадни олиб чиқаётган қутқарувчилар. Маҳаллий расмийларга кўра, россияликларнинг 9 ва 10 октябр кунларидаги ракета зарбалари оқибатида шаҳарда 16 киши ҳалок бўлган, юзга яқин киши яраланган. Сўнгги ҳафтада РФ қўшинлари Запорижжяни тўрт бор ўққа тутди.
Reuters / Scanpix / LETA
Словянск аҳолиси хусусий уйда ракета зарбаси оқибатларини бартараф этмоқда. Маҳаллий расмийларга кўра, россияликлар зарбалари оқибатида шаҳарда тўрт киши ҳалок бўлган.
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Днепр шаҳрида ракеталардан бири йўлга тушиб портлаган ва автобустни шикастлаган. Россия қўшинлари томонидан Днепропетровск области ҳудуди ёппасига ўққа тутилиши оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлиб, 19 киши яраланган.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Днепрда ҳалок бўлганлар
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Лвивлик киши шаҳар узра кўтарилган тутунга қарамоқда. Лвив области ҳарбий маъмуриятига кўра, регион бўйлаб 15 ракета учирилган. Уларнинг бир қисми ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари орқали уриб туширилган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Pavlo Palamarchuk / Reuters / Scanpix / LETA
Лвив шаҳри ўққа тутилиши оқибатида электр ўчиб қолди. Тунда маҳаллий расмийлар областда электр таъминоти 90 фоизга, Лвив шаҳрининг ўзида эса 95 фоизга тикланганини хабар қилишди.
Roman Baluk / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин қўшини

Харкив ва Донецк областлари чегарасидаги Долина қишлоғида ташлаб кетилган рус танкидаги Украина байроғи. Бир неча ой давомида ушбу аҳоли яшаш манзили атрофида шиддатли жанглар кечган. 10 сентябр куни Россия армияси бу ҳудуддан чекинган.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги фронт чизиғида украин ҳарбийлари 2С1 «Гвоздика» ўзиюрар артиллерия қурилмасидан ўт очишга тайёрланмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари аскари «Гвоздика»дан ўт очилишидан олдин нишон белгиламоқда.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
«Гвоздика»дан ўт очилиши. Украина қўшинларининг Донбассдаги ҳаракатларига «Вагнер» жангчиларининг сўнгги кунларда жадаллашган юриши халал бермоқда.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Донецк области Яровая шаҳри кўчалари бўйлаб ўтаётган украин аскарлари. Украина қуролли кучлари шаҳарни сентябр ойи ўрталарида қайтариб олди. Фото: Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
58 ёшли Валентина Ивановна уйини тиклаш учун цемент хайрия қилишни сўраб табличка ўрнатмоқда. У шаҳар учун жанглар вақтида вайрон бўлган. Фото: Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA

Изюмга поезд қатнови тикланди

Харкивдан Изюмга кетаётган поезддаги ота ва қиз. Уруш бошланганидан етти ой ўтиб регион расмийлари темирйўл ҳаракатини тиклашга қарор қилди. Изюм 10 сентябр куни озод этилганди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Изюм вокзалидаги йўловчилар
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид