Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эмиссиявий қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказиш Ягона портал орқали амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади.
Қимматли қоғозлар чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади: акция (облигация) чиқариш тўғрисида қарор; эмитент ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласи.
Давлат хизматлари марказига қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилинганда БҲМ 5 баравари, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ушбу сумма 90 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
Рўйхатдан ўтган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиши бўйича давлат хизмати кўрсатилиши учун йиғим ундирилмайди. Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки рад этиш ҳақида қарор Молия вазирлиги томонидан 30 кун ичида қабул қилинади.
Мавзуга оид
12:12 / 12.06.2024
Қимматли қоғозлар эмиссияси қоидаларига қўшимчалар киритилмоқда
07:28 / 24.02.2022
Жисмоний шахслар ва чет элликларга давлат қимматли қоғозларини сотиб олишга рухсат берилади
10:29 / 05.11.2021
Қимматли қоғозлар бозори ва акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунларга ўзгартириш киритилди
08:57 / 13.10.2020