Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси ташкил этилади
“Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳрида жойлашган 2-сон шаҳар шифохонаси негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Фарғона шаҳрида жойлашган 2-сон шаҳар шифохонаси негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси ташкил этилади. Институт клиникасини реконструкция қилиш ишларини 2023-йилда якунлаш бўйича йўл харитаси тасдиқланади.
Қуйидагилар институт клиникасининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
- аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш;
- аҳолига соғлом турмуш тарзи ва касалликлар профилактикаси, улар олдини олиш бўйича маслаҳатлар бериш;
- президент ёки ҳукумат қарорлари асосида аниқланадиган имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга бепул асосда тиббий ёрдам кўрсатиш;
- бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, тиббиёт асбоб-ускуналари ва инвентар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) орқали институт клиникаси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
- институт клиникани малакали кадрлар билан таъминлаш, шифокорларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини хорижий етакчи тиббиёт таълим муассасаларида ошириш;
- касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш замонавий методикалари ҳамда технологияларини жорий этиш, ушбу йўналишда илмий тадқиқотлар олиб бориш;
- институт клиникаси ходимлари институт кафедралари билан ҳамкорликда ўз ихтисослиги бўйича республика миқёсида мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш;
- хорижий етакчи тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, тўпланган тажриба, ахборотлар, мутахассислар кенг алмашинувини йўлга қўйиш;
- ҳудудий тиббиёт ташкилотларига ташкилий-услубий ёрдам бериш, улар амалиётига тиббий ёрдам замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш, минтақаларда зарур профилактик ишлар ўтказишда кўмаклашиш, сайёр консультациялар, маҳорат дарсларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;
- институт профессор-ўқитувчилари, талабалари, магистрлари ва клиник ординаторлари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар, тиббий кўриклар ва маслаҳатлар ташкил қилиш;
- клиника бўлимларида профессор-ўқитувчилар, талабалар, магистрлар ва клиник ординаторлар амалиёт ўташи учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш;
- институт профессор-ўқитувчилари, талабалари, магистрлари ва клиник ординаторлари билан биргаликда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини, тиббий маданиятни тарғиб қилиш.
Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги институт клиникасини сақлаш харажатларини қонунчиликда белгиланган тартибда 2022 йил якунига қадар маҳаллий бюджет, 2023 йил 1 январдан бошлаб республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиради.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025