Тошкентда #wearethechildren фотокўргазмаси бўлиб ўтади
Тошкентда ўтадиган халқаро мактабгача таълим конференцияси арафасида, Мактабгача таълим вазирлиги #wearethechildren (“Биз болалармиз”) фототанловини эълон қилди. Танланган суратлар муаллифлари ўз ижод маҳсуллари билан Париждаги фотокўргазмада иштирок этади.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги мамлакатдаги барча фотосуратчиларни #wearethechildren (“Биз болалармиз”) танловида иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда вазир Агриппина Шин иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Танловнинг саралаш босқичи 12-30 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Танланган суратлар #wearethechildren Uzbekistan фототўпламининг бир қисмига айланади ва уларнинг муаллифлари рағбат сифатида Париждаги кўргазма экскурсиясида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Кўргазма учун ишлар профессионал фотографлар, UNESCO, Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари ва конференция амбассадори, хонанда Лола Йўлдошевадан иборат эксперт ҳакамлар ҳайъати томонидан танлаб олинади.

“Конференция амбассадори бўлиш мен учун катта масъулият ва муҳим вазифадир. Умид қиламанки, бу миқёсдаги анжуман менинг аудиториямни мактабгача таълимнинг мамлакатимиз учун алоҳида аҳамият касб этишига ишонтиришга ёрдам беради”, – дейди хонанда Лола Йўлдошева.
У кўргазмани “барча мамлакатларнинг болаликни қандай тасаввур қилишимиз ҳақидаги жуда самимий маданий мулоқоти” дея таърифлади.
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг маълум қилишича, жорий йилда Ўзбекистон бутун дунё мутахассислари учун мактабгача таълим муаммолари ва йўналишлари муҳокама қилинадиган майдонга айланади.
Ташкилотчилар анжуман иштирокчилари сони 800 дан ортиқ бўлишини кутмоқда. Хусусан, дунё мамлакатларининг таълимга масъул 193 нафар вазирларига таклифномалар юборилган. UNESCO бош директори Одри Азуленинг ҳам ташрифи кутилмоқда.

“Тадбирдан мақсад – жаҳон ҳамжамияти эътиборини мактабгача таълим билан боғлиқ долзарб масалаларга қаратиш, илғор тажрибаларимизни тақдим этиш, ҳамкасблар билан тажриба алмашишдан иборат. Ва, энг муҳими, 2030 йилгача мактабгача таълим соҳасидаги халқаро кун тартибини белгилаб берувчи болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича Тошкент декларациясини имзолаш”, – деди Агриппина Шин.
Конференция дастури тўртта асосий мавзу атрофида тузилган:
- Инклюзивлик, сифат ва фаровонлик
- Кичик ёшдаги болаларни парвариш қилиш, педагогика ва кичик ёшдаги болаларни парвариш қилиш бўйича таълим ходимлари
- Сиёсат, бошқарув ва молия
- Дастурий таъминот инновацияси
Анжуман 14-16 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

16:20 / 03.05.2025
Кўза кунда эмас, кунида синади. Боғчалар болалар ҳаёти билан ўйнашмоқда

11:38 / 25.04.2025
“Оёғи куйган 1,5 яшар қизча иши”: Попдаги боғча ноқонуний ташкил этилгани маълум бўлди

16:51 / 24.04.2025
Тошкентда камера йўқ хонада болани урган боғча ходими ишдан олинди

15:31 / 24.04.2025