Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Вьетнам Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнам вице-президенти Во Тхи Ань Суан билан учрашув ўтказди.
Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Учрашув аввалида Вьетнам делегацияси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Вьетнам президенти Нгуен Суан Фукнинг саломини етказди.
Музокаралар чоғида шоличилик, пахтачилик, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, кимё ва тўқимачилик маҳсулотларини, автомобиллар учун бутловчи қисмлар ва электроника ишлаб чиқариш каби истиқболли йўналишларда ҳамкорлик қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд имкониятлар қайд этилди.
Ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш мақсадида яқин ойларда экспертлар даражасида ўзаро ташрифлар ўтказилиши, Ҳукуматлараро комиссия фаолияти қайта тикланиши ҳамда Ўзбекистон-Вьетнам Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилиши юзасидан келишиб олинди.
Парламентлараро муносабатларни йўлга қўйиш, таълимга оид ва бошқа қўшма гуманитар дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024