Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Фарғонада жиноят ишини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
Жиноят ишларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаролар Д.Қ. ва М.Ж. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Д.нинг ишончига кириб, унинг таниши Р.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида тергов ҳибсхонасидан чиқариб, унга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Б.Н. фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг Зангиота туманидаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган отасини 5 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали муддатидан илгари жазодан озод қилиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 35 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025