Ўзбекистон | 15:29 / 14.10.2022
6712
1 дақиқада ўқилади

Оҳангаронда 1,4 млн долларга 16 гектар ер олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Оҳангарон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Видеодан кадр

ДХХ хабарига кўра, унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1955, 1976 ва 1979 йилларда туғилган 3 нафар шахс фирибгарлик йўли билан маҳаллий тадбиркорнинг 300 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Улар тадбиркорнинг ишончига кириб, Оҳангарон туманида жойлашган «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 16 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали, у раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 миллион 400 минг АҚШ доллари талаб қилган ва 300 минг АҚШ долларини олдиндан бериши кераклигини айтган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид