Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонунни имзолади
Янги таҳрирдаги “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади. Электрон рақамли имзо ва қўлда шахсан қўйилган имзо бир хил аҳамиятга эга экани эътироф этилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ЭРИдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди. ЭРИ калитларини рўйхатга олиш маркази ҳамда шахслар ўртасидаги ЭРИдан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.
ЭРИ калитини бериш ёки унинг сертификатини рўйхатга олиш бир иш кунидан ошмаслиги керак. ЭРИ калитига эга бўлган шахслар ЭРИ мавжуд бўлиши талаб қилинадиган давлат хизматлари барча турларидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Жисмоний ва юридик шахслар бир нечта ЭРИ калитларига эга бўлиши мумкин. Ҳар бир ЭРИ калити сертификатини рўйхатга олиш белгиланган тартибда алоҳида амалга оширилади.
ЭРИ калити сертификати амал қилиш муддати рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 24 ойдан ошмаслиги керак. Бунда ЭРИ амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Ўзбекистон хориждаги фуқаролари, чет эл жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ЭРИни консуллик муассасалари, дипломатик ваколатхоналар консуллик бўлимлари орқали олиши мумкин.
Янги таҳрирдаги қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
09:52 / 21.02.2025