Жаҳон | 20:42 / 16.10.2022
103890
1 дақиқада ўқилади

Путин Россияни тарк этганлар ортга қайтгач уларга қандай чора кўрилиши ҳақида гапирди

Путин сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Россияни тарк этган фуқаролар ҳақида гапирди.

Остонада бўлиб ўтган МДҲ давлатлари саммитидан сўнг матбуот анжуманида журналистлардан бири Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга сафарбарлик эълон қилингач Россияни тарк этган эркакларга нисбатан қандай чора кўрилиши ҳақида савол берди.

Журналист Россияда бундайларни «сотқинлар» деб аташаётгани, уларнинг Россияда қолиб кетган автомобилларини мусодара қилиш кераклиги ҳақида таклифлар билдирилаётганини эслатиб ўтган.

Путин 21 сентябрдан сўнг мамлакатни тарк этганлар борасида ҳиссиётларга берилиб эмас, бу ҳолатни юридик жиҳатдан баҳолашни афзал билишини таъкидлаб ўтди.

«Муайян вазиятда муайян фуқаронинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш лозим. Кимдир қўрққанидан мамлакатни тарк этишни истар, кимдир сафарбарликдан қочиш учун, кимдир яна бошқа сабабларга кўра — ҳар бир муайян ҳолатда ҳуқуқий баҳо бериш керак. Ва муайян инсонга нисбатан шу асосда ҳаракат қилиш керак», — деган Путин.

Мавзуга оид