Ўзбекистон | 12:12 / 17.10.2022
3085
1 дақиқада ўқилади

Малайзия Бухорода ҳалол сертификатлаштириш бўйича мутахассислар маркази очади

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Малайзия Ислом тараққиёти департаменти (JAKIM) бош директори Ҳакима Моҳд Юсуф ва ушбу мамлакатда бўлиб турган Бухоро вилояти делегацияси вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Малайзия Ислом тараққиёти департаменти (JAKIM) синов лабораторияларини аккредитация қилувчи («HALAL» сертификатини берувчи) ва улар фаолиятини сертификатловчи давлат органи ҳисобланади. JAKIM таркибида «Latihan Islam» институти ташкил этилган. Бугунги кунга қадар JAKIM сертификатлари Малайзияда тан олинган дунёнинг 46 давлати миллий сертификатлаштириш органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Малайзия томони ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришдан, Бухоро вилоятида ҳалол сертификатлаштиришни амалга ошириш бўйича мутахассислар марказини очиш таклифини кўриб чиқишдан манфаатдор эканини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича JAKIM Ислом тараққиёти департаментига Ўзбекистон расмий аризасини топшириш ва Малайзия томони билан биргаликда ҳалол сертификатлаштиришни амалга ошириш бўйича мутахассислар маркази ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид