Ўзбекистон | 11:00 / 17.10.2022
1029
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк бор ўсмирлар руҳий саломатлиги бўйича тадқиқот натижалари эълон қилинди

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, Сенат аъзолари, ССВ ва ХТВ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Фото: АОКА

ЮНИСЕФ ва ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган тадқиқотда республикадаги барча 14 та ҳудуддаги 299 та мактаб 22 854 нафар ўқувчиси иштирок этди. Тадқиқот орқали ўспиринлар эҳтиёжлари, улар руҳий саломатлиги ва руҳий-ижтимоий фаровонлигига таъсир қилувчи мактаб билан боғлиқ омиллар ўрганилди.

Тадқиқот шуни кўрсатганки, Ўзбекистондаги ўқувчилар 10 фоиздан ортиғи ижтимоий боғлиқликни ҳис этмайди ва ажратишни бошдан кечиради: ҳар ўнта ўқувчидан биттаси ўзининг мактаб билан боғлиқлигини сезмайди (8,7 фоиз), ундан ҳам кўпроғи ўзини мактаб бир қисми деб ҳисобламайди (13,1 фоиз) ёки ўзини синфда ёлғиз ҳис қилади (16,7 фоиз).

Тақдим этилган далилларга кўра, республикадаги бирламчи бўғин соғлиқни сақлаш ходимлари учдан икки қисмидан кўпи стресс, ўткир безовталик, умидсизлик, чарчоқ, руҳий тушкунлик ва депрессияни бошдан кечиради.

ЮНИСЕФ томонидан бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари учун рақамли платформа ҳам тақдим этилди. У иш ҳажми ва стресс кўпайиши натижасидаги чарчаш олдини олиш ва бартараф этиш учун муҳим бўлган психологик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид