Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги манзил колониядан оғир жиноят қилгани учун 15 йилга қамалган маҳкум қочиб кетди
Қочоқ маҳбус Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисмида (Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш) назарда тутилган жиноят содир этгани учун 2015 йилда 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги 35-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган Андижон вилояти Пахтаобод туманида туғилган маҳкум З.П. қочиб кетгани айтилган хабарлар тарқалди.
Хабарларда Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисмида (Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этгани учун 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган З.П. муқаддам бошқа жиноятлар қилгани учун ҳам судлангани маълум қилинган
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 4-минтақавий ҳудуд 35-сон манзил колониясида Жиноят кодексининг 118-моддаси бўйича жазо муддатини ўтаб келган маҳкум П.З. 2022 йил 15 октябрь куни соат 18:00 ларда колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.
Қидирув жараёнида маҳкум П.З. рухсатсиз чиқиб кетгани ва 20:35 да манзил муассаса ҳудудидан ташқарида экани маълум бўлган.
«Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан маҳкум П.З. нинг ушбу тартиббузарлигига ҳуқуқий баҳо берилиб, жазо муддатининг қолган қисмини ўташ учун ёпиқ турдаги колонияга қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025