Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиёда 20 миллион кишининг кунлик даромади 6,8 доллардан ошмайди – Жаҳон банки
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Марказий Осиёда 20 миллион киши қашшоқлик чегарасидан пастда яшайди.
“COVID-19 пандемияси даврида қашшоқлик тез суръатлар билан ошганига қарамай, 2021-2022 йилларда кўрилган чора-тадбирлар ўз самарасини берди. Иқтисодий ўсиш давом этар экан, 2022 йилда минтақада қашшоқлик ҳам пасаяди”, деди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича катта иқтисодчиси Уильям Зейтц.
Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиёда миллионлаб одамлар қашшоқлик чегарасидан пастда яшашмоқда.
“Минтақада кунлик даромади 3,65 долларлик чегарадан кам бўлган 5 миллион киши яшайди. Шунингдек, 20 миллион инсон кунига 6,85 доллардан пастроқ даромад кўради. Марказий Осиёда қашшоқликни тугатишга эришилгани йўқ, шунга қарамай, бу тенденция жорий йилда ижобий бўлиши кутилмоқда”, - дея қўшимча қилган Зейтц.
Маълумот учун, Марказий Осиё мамлакатлари аҳолисининг умумий сони қарийб 77 миллион кишини ташкил этади. Уларнинг 35,8 миллиони Ўзбекистонда, 19,3 миллиони Қозоғистонда, 9,3 миллиони Тожикистонда, 6,5 миллиони Қирғизистонда, 6,1 миллионга яқини Туркманистонда истиқомат қилади.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди
16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?
16:36 / 10.04.2025