Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиёда юк автомобиллари ўтишини тезлаштиришни таклиф қилди
Ўзбекистон делегацияси Женевада бўлиб ўтган БМТ ишчи гуруҳлари сессияларида иштирок этди.
Женевада транспорт билан боғлиқ божхона масалалари бўйича ишчи гуруҳи 161-сессияси ва ТИР китобчаси бўйича Халқаро юк ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси (Женева, 1975 йил) маъмурий қўмитаси 78-сессияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонаси маълумотларига кўра, Женевада бўлиб ўтган тадбирларда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ва Халқаро автомобиль ташувчилар уюшмаси вакилларидан иборат делегация иштирок этди.
Ўзбекистон делегацияси республика божхона органларининг чегарадаги автомобиль назорат-ўтказиш пунктларини такомиллаштириш борасидаги фаолияти йўналишлари, истиқболлари, муаммолари, Марказий ва Жанубий Осиёда юк автомобилларининг ўтишини тезлаштириш бўйича таклифлар тақдим қилди.
Мамлакат делегацияси қўмитага республика миллий қонунчилиги асосида рухсатномалар олиш жараёнини рақамлаштириш, «Бир дарча» тамойили бўйича электрон шаклда рухсатномалар бериш бўйича сўнгги ишланмалар ҳақида маълумот берди.
Маъмурий қўмита бошқа давлатларни рухсатномалар беришнинг электрон тизимларига ўтишга ундаш мақсадида навбатдаги сессия олдидан Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибасидан намуналар тайёрлашни сўради.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025