Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон туризм соҳасида кадрлар тайёрлашда Швейцария таълим тизимидан фойдаланади
БАА бизнес-делегацияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳамкорлик истиқболларини ўрганди.
Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги дипломатик ваколатхоналари томонидан БААнинг Facetime Management Service (FMS) компанияси раҳбари, Швейцария бизнес кенгаши аъзоси Надин Патрик Кудиннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига ташрифи уюштирилди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда туризм соҳасида кадрлар тайёрлашда Швейцария таълим тизими асосида ҳамкорлик қилиш, “Ишга марҳамат” мономарказлари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда компания билан ҳамкорлик қилувчи Яқин Шарқ, Маврикий, Сейшел ва Мальдив оролларидаги меҳмонхоналарга озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Музокаралар чоғида “Ипак йўли” университети ва Швейцария таълим академияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Швейцарияда сертификациядан ўтган қўшма дастурларни жорий қилиш, хорижлик мутахассисларнинг туризм техникумлари ўқитувчиларини тайёрлаш учун Ўзбекистонга жалб қилиш, талабалар амалиётини хорижда ташкил қилиш, мономарказларда касбга тайёрлаш жараёнлари самарадорлигини ошириш борасида биргаликда ишлашга қаратилган таклифлар муҳокама этилди.
Жорий йил 30 ноябрь-2 декабрь кунлари ўтказиладиган Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида ҳамкорликка оид ҳужжатларни имзолашга келишиб олинди.
FMS компанияси 1999 йилдан буён БААда фаолият кўрсатиб, меҳмонхоналарга инвесторларни жалб қилиш, меҳмонхоналар қурилишида консалтинг хизматларини кўрсатиш, ресторанларда илғор хизмат кўрсатиш тизимларини жорий қилиш, замонавий тажриба марказларини яратиб, улар битирувчиларини иш билан таъминлаш масалалари билан шуғулланади.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
01:40 / 15.05.2025