Ўзбекистон | 10:33 / 19.10.2022
1639
1 дақиқада ўқилади

Британия Ўзбекистон ҳокимликлари вакиллари учун ўқув курслари ташкил этади

Давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш бўйича Буюк Британиянинг Civil Service College билим юрти билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти бошчилигидаги республика мутахассисларининг Буюк Британиядаги Civil Service College ижрочи директори С.Леонг билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш ҳамда раҳбар кадрлар учун мунтазам ўқув курсларини ташкил этиш бўйича Civil Service College вакиллари фикр-мулоҳазалари тингланди.

Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов томонидан Civil Service College билан ўзаро ҳамкорликда туман ва вилоят ҳокимликлари вакиллари учун маҳорат дарслари, қўшма тренинглар, ўқув курсларини ташкил этиш бўйича илгари сурилган таклифлар хориж томонидан тўла қўллаб-қувватланди.

Онлайн учрашув якунлари бўйича мазкур йўналишлардаги ҳамкорликни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида англашув меморандумини расмийлаштиришга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид