Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақамли технологиялар ва чет тилини ўқитишга ихтисослаштирилган ўқув маркази ташкил этилади
“Рақамли технологиялар ва чет тилларини ўқитишга ихтисослаштирилган ўқув марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги, Божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг:
Китоб туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳузурида давлат мактабдан ташқари таълим муассасаси шаклида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Рақамли технологиялар ва чет тилларини ўқитишга ихтисослаштирилган ўқув марказини ташкил этиш;
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Пахтакор кўчаси, 1-А-уй манзилида жойлашган меҳрибонлик уйи биноси мактабга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Қуйидагилар марказ асосий вазифалари этиб белгиланади:
- ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентларни ривожлантириш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини ошириш;
- интернет жаҳон ахборот тармоғининг UZ доменида фойдали маърифий ва мавзули веб-ресурсларни яратиш;
- миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ҳамда ахборот коммуникацион дастурлар яратиш борасида илғор хорижий мамлакатлар тажрибасини ўргатиш ва улар ижобий жиҳатларини миллий амалиётга жорий этиш;
- хорижий тиллар бўйича филологлар, таржимонлар ва гид ҳамроҳларини тайёрлаш;
- хорижий тилларни пухта ўзлаштириш, тил асосий кўникмаларини шакллантириш учун видеоролик, ўйин, кўнгилочар кўрсатув, фильмлар ва бошқа ўргатувчи контентлар орқали ёшларга ўргатиш;
- ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш, тил билиш имкониятларини тарғиб қилиш орқали хорижий тилларни ўрганишга қизиқиш уйғотиш;
- ўқувчи-ёшларда мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш, ахборот маконидаги турли таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ҳосил қилиш.
Мавзуга оид
13:18 / 12.05.2025
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди
10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
15:24 / 28.03.2025
Хитойда дунёдаги илк биринчи ёрдам кўрсатувчи робот тақдим этилди
11:19 / 24.03.2025