Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лицей ва мактабда ишлаётган илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўланади
Академик лицей, техникум ва мактабларда ишлаётган илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўланади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Қайд этилишича, бунда лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ходимнинг фаолияти натижалари асосида қуйидагича ўрнатилиши мумкин:
ёшларни тарбиялашга оид ишланган илмий-методик қўлланма, илмий-таҳлилий услублар учун – 30 фоизгача;
таълим ва тарбия соҳасида илмий мақола нашр қилганлиги учун: миллий илмий журналлардаги нашр учун – 15 фоизгача; халқаро журналлардаги ҳар бир мақола учун – 30 фоизгача белгиланади.
Лавозим маошига бир марталик қўшимча ҳақ эришилган натижалардан келиб чиқиб ёки зарур шартлар бажарилганда белгиланади.
Фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлагани учун: туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача; республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача; халқаро миқёсдаги натижалар учун 30 фоизгача; замонавий ўқув-кўргазмаларни яратганлиги учун 10 фоизгача; ноанъанавий йўналишдаги ўқув машғулотларини ташкил қилгани учун 30 фоизгача; ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.
Мавзуга оид
12:11 / 01.03.2025
Ноқонуний ишдан бўшатилганларга тўланмаган 40 млрд сўмлик иш ҳақлари ундирилди
07:50 / 26.10.2024
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди
08:00 / 07.09.2024
Айрим ўқитувчиларга кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади
10:50 / 26.07.2024