Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мансабдорлар тадбиркорлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказилади
“Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Тадбиркорлик субъектлари қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади. Бунда қуйидагилар: тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни рўйхатга олиш китобини юритиш шакллари; китобга киритиладиган текширувлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларни киритиш тартиби; китобни тўлдириш тартибига риоя қилишни мониторинг қилиш ва унинг ҳисобини юритиш белгиланди.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланиб, аттестациядан ўтган ходимга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома берилади.
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунни бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи “хавфни таҳлил этиш” тизимини ишлаб чиқишга доир минимал талаблар белгиланди.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025